Пойтахтимиздаги Анҳор каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Кўпкураш кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Беллашувларда турли ёш тоифаларидаги ўғил ва қиз спортчилар ўз маҳоратларини намоён этишди. Мусобақа юқори рақобат, шижоат ва техник маҳорат остида ўтди.
Мусобақанинг 2012 йил ва ундан кичик ёшдагилар ўртасидаги баҳсларида Самина Хонтемирова, Юлиана Тропина, Мумтоза Инағомова, шунингдек Ҳусайн Гунеш, Давид Негреба ва Дмитрий Сармин каби ёш спортчилар шоҳсупага кўтарилди. С–1 йўналишида Асадбек Саидвалиев етакчилик қилган бўлса, ундан кейин Элёр Исматиллаев ва Диёрбек Рўзибоевлар финишга етиб келди.

2010–2011 йилларда туғилганлар ўртасида K–1 ва C–1 йўналишларидаги баҳсларда Алексей Герасименко, Искандер Абдулин, Денис Летучев, Ҳуснора Абдусалимова, Умида Жунусбекова ва Эъзоза Инағомова юқори натижа кўрсатган спортчилар қаторига кирди. Шунингдек, Шуҳратилло Пўлатов, Далер Холматов ва Темур Бахтиёров ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

2008–2009 йилларда туғилган ёшлар орасида Максим Ивлиев, Абдуазиз Гарипов ва Марк Шербаков K–1 йўналиши бўйича, Даврон Равшанов, Бектемир Рўзмуҳамедов ва Элбек Абдуллаев эса C–1 беллашувларида юқори ўринларни эгаллади. Қизлар ўртасида Карина Ҳуснуддинова, Севинч Абдулазизова ва Альбина Ҳуснуддинова кучли учликдан жой олди.
Мусобақа якуни бўйича сараланган спортчилар кубокнинг кейинги босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА