Жорий йилнинг 28–30 ноябрь кунлари Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги Миллий гвардия Чавандозлар мактабининг “Отчопар” майдонида катта ёшдаги спортчи-чавандозлар ўртасида улоқ-кўпкари бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
Илк беллашувни Миллий гвардия Тошкент ва Жиззах вилоятлари жамоалари бошлаб беришди. Баҳслар мусобақа қоидаларига мувофиқ олиб борилди.

Мусобақанинг ярим финал баҳсларида майдонга тушган Миллий гвардия Тошкент ва Самарқанд вилоятлари Чавандозлар мактаблари терма жамоалари 3-ўрин учун курашди. Ҳар бир жамоа полвон чавандозлари чинакамига матонат кўрсатишди.
Учрушув 7:5 ҳисобида якунланди. Миллий гвардия Самарқанд вилояти Чавандозлар мактаби терма жамоаси мусобақанинг 3-ўрин соҳибига айланди.

Ўзбекистон кубогининг финал баҳсида Миллий гвардия Тошкент ва Сирдарё вилоятлари Чавандозлар мактаблари терма жамоалари курашди. Ўзига хослиги шундаки, бу кураш қайси жамоа чавандозлари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишини аниқлаб берадиган ўйин эди. Моҳир чавандозлар ўзларининг эпчиллиги, жасурлиги, тезкорлигини намоён этишди.
Финал ўйинида Тошкент вилояти Чавандозлар мактаби терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаб қозонди ва Ўзбекистон кубогининг мутлақ ғолибига айланди.
Ғолиб бўлган терма жамоалар чавандозларига ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Н.Раҳмонова, ЎзА