French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўпгина мамлакатлар ўз чегараларини очиш масаласини кўриб чиқмоқда
11:42 / 2021-09-24

Индонезия, Таиланд, Вьетнам ва Малайзия чегараларини очиш билан сайёҳлик саноатини тиклашни режалаштиришмоқда.

Бироқ  экспертлар минтақанинг каттагина қисмидаги паст даражадаги вакцинация ва паст самарали  вакциналардан кенг фойдаланиш вазиятни мураккаблаштириши мумкинлигидан хавфсирашмоқда.

Reuters ахборот агентлигининг хбар бееришича, Вьетнам кейинги ойда  хорижий сайёҳлар учун Фукуок курорт оролини  очишни режалаштирган.  

Таиланд  чет эллик сайёҳлар учун октябрда пойтахти Бангкок ва бошқа асосий йўналишларини очишни кўзда тутган. Маълумотларга кўра, Таиланд аҳолисининг қарийб 21%и тўла вакцина олишган.  

Минтақадаги энг юқори вакцина кўрсатгичига эга Малайзия, ўтган ҳафтада мамлакатнинг ички сайёҳлар учун асосий дам олиш  маскани 99 та ороллар кластери – Лангкавини  қайта очди.  

Индонезияга келадиган бўлсак,  сайёҳлар  мамлакатнинг маълум қисмлари, жумладан Бали курорт оролига ташриф боришлари мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойидан август ойигача  Жануби-Шарқий Осиёнинг кўплаб мамлакатлари коронавирус тарқалишини  назорат қилиш мақсадида  қатъий чекловларни ўрнатишди.  

Малайзия ва Индонезия бутун мамлакат бўйлаб, Таиланд ва Вьетнам – хавф даражаси юқори бўлган ҳудудларда карантин жорий этди. Ушбу чекловларга мувофиқ, миллионлаб нафар инсонларга уйдан чиқмасликлари, мамлакат ичкарисида саёҳатларни амалга оширишлари буюрилди, мактаблар ёпилди, жамоат транспорти, оммавий  учрашувлар тўхтатилди.  

Шундан буён минтақада коронавирус билан касалланиш янги ҳолатлари камайди.  

www.cnn.com сайти материаллари асосида

Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади, ЎзА.