Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп йиллик муаммолар сайёр қабулда ҳал бўлмоқда
18:36 / 2025-06-21

Қуйи Чирчиқ тумани “Юлдуз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Саидбурхон Самандаров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилган сайёр қабулда мурожаат билан чиқди.

У набираси 2013 йили туғилган Шаҳло Саидбурхонова айрим сабаблар туфайли бугунги кунгача туғилганлик ҳақида гувоҳнома олмаганлигини билдирди. Мазкур мурожаат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги ижтимоий инспекция Тошкент вилояти бошқармаси томонидан назоратга олинди.

Жумладан, Қуйи Чирчиқ тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, туман адлия бўлими ҳамда ФҲДЁ (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш) бўлими билан ҳамкорликда амалдаги қонунчиликка мувофиқ барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Натижада, вояга етмаган Шаҳло Саидбурхоновага қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, келажакдаги моддий-маънавий таъминотини таъминлаш мақсадида туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Мазкур ҳолат ижтимоий ҳимоя тизимининг инсонпарварлик тамойилларига асосланган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари билан самарали ишлашини, аҳолининг муаммоларига бефарқ бўлмаганини яққол намоён этади.

Жойларда бу каби аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА.