Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп тармоқли марказий поликлиника янги биноси фойдаланишга топширилди
10:27 / 2023-01-23

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида кўп тармоқли марказий поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини изчил ривожлантириш, қишлоқ ва маҳаллаларни янада обод қилиш, жойларда қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини шакллантириш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратилмоқда.  

[gallery-10342]

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиниканинг қиймати 5 миллиард 532 миллион сўмлик янги биноси “Сапсан строй сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилди. Бу ерда 320 нафар тиббиёт ходими ҳудуддаги 73 минг 500 нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиши учун барча имконият яратилган. Кунига 150 нафардан ортиқ фуқарога тиббий хизмат кўрсатадиган муассасада ультратовуш, гастроскопия, оториноларингология, травматология, жарроҳлик, кардиология, неврология, стоматология хоналари ташкил қилинган. Ушбу мутахассисликдаги 40 нафардан ортиқ шифокорнинг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиши учун замонавий тиббий ускуналар ва зарур анжомлар билан таъминланган.  

Тадбир иштирокчилари янги бинода аҳолига яратилган шароитлар билан танишди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА