Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп қиррали ҳамкорлик ривожи йўлида
13:33 / 2023-10-02

Қатар Давлати оммавий ахборот воситалари – QNA ахборот агентлиги, “Ал-араб” (alarab), “Аш-шарқ” (al-sharq) ва бошқа йирик нашрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний таклифига биноан ушбу мамлакатга давлат ташрифини кенг ёритмоқда.

Мақолаларда ташриф дастурига мувофиқ, Доҳа шаҳрида олий даражадаги музокаралар, давлатимиз раҳбарининг “ЭКСПО Доҳа-2023” халқаро кўргазмаси очилишидаги иштироки кўзда тутилгани айтилган. Етакчиларнинг Ўзбекистон – Қатар муносабатини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари муҳокамаси таъкидланган.

Ишбилармонлик дастури доирасида давлатимиз раҳбари саноат, инфратузилма, энергетика, кўчмас мулк, электрон технология соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича улкан тажрибага эга глобал миқёсдаги етакчи инвестиция холдинги – Қатар инвестициялар агентлиги директори Бандар бин Сауд Ол Соний билан учрашгани урғуланган.