Кўп миқдордаги "Трамадол"нинг ноқонуний айланмаси фош бўлди
Давлат божхона хизмати органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказди. Ўтказилган тадбир давомида фуқаро Х.Ш тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, унинг ёнидан қора рангли пакетга жойланган жами 2990 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” ёзувли гиёҳвандлик дори воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА