Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари эгаларига етиб бормади
09:21 / 2025-12-06

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, дорифурушлар томонидан Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний муомиласи олди олинди.

Хусусан, Андижон шаҳри ҳудудида автоҳалокатга учраган “CHANGAN SL03” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салон қисмида 5071 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинди. 

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.