Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди
14:32 / 2022-07-26

Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, жиноятларни иссиқ изида фош этиш ва ҳудудларда ижтимоий муҳитни яхшилаш юзасидан бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси, "Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш" бўлими ҳамда соҳавий хизмат ходимлари томонидан “Қора дори-2022” тезкор-профилактик тадбирларининг биринчи босқичида гиёҳванд моддалар бўлган ўсимликларни етиштириш билан боғлиқ 112 та ҳолат аниқланди. Хусусан, 1 минг 996 квадрат метр ер майдонидаги кўкнор, каннабис ва ёввойи наша каби гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинган. Ўрганишлар давомида гиёҳвандлик воситаларини сотиш ва сақлаш билан боғлиқ жиноятлар фош этилиб, 58 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди.

Мазкур тадбирлар давомида йилнинг ўтган 6 ойида жами 136 кгдан ортиқ наркотик моддалар муомаладан олинган. Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилган. Шу каби, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жами 28 та жиноий ҳолат ҳам аниқланиб, “қора бозорда”ги нархи тахминан 2 миллиард сўмга тенг бўлган жами 29 минг 289 дона (психотроп ва кучли таъсир қилувчи) дори воситалари муомаладан олинишига эришилди.

Ҳозирда ИИББ томонидан вилоят ҳудудида гиёҳвандликнинг ҳар қандай турига қарши кескин ва муросасиз курашишга қаратилган назорат-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА