Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп квартирали уйлар ва туташ ҳудудларда 11 мингдан зиёд ноқонуний қурилмалар аниқланган
12:31 / 2022-12-19

Кўп қаватли уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш жараёнида қонунбузилишлар учраб турмоқда. Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра Уй-жой фонди инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларни сақлаш ва уларни бошқаришни назорат қилиш бўйича 5 та йўналишда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

– Кўп квартирали уйлар ва унга туташ ҳудудларда жами 11 минг 778 та ноқонуний қурилма аниқланган, – дейди Уй-жой фонди инспекцияси раҳбари Азлар Содиқов. – Шулардан 3 минг 500 тасига 6,0 миллиард сўм маъмурий жарималар қўлланилган ҳамда 6 минг 800 таси мулкдорларнинг ўзлари томонидан аввалги ҳолатига қайтарилган.  

Янги уйларни фойдаланишга қабул қилиш ва реконструкция қилиш бўйича хулосалар олиш мақсадида қурилиш ташкилотлари томонидан 1055 та ариза келиб тушган. Шунда янги уйлардан фойдаланиш учун 488 та аризаларга ижобий хулосалар берилган. Қолган 567 та аризага тегишли уйлар фойдаланишга тайёр эмаслиги учун рад этиш хулосалари берилган.  

Шу билан бирга, кўп квартирали уйларни турардан нотурарга, нотурардан турарга ўтказиш бўйича 550 та ариза келиб тушган. Шундан 335 та ариза ихтисослаштиришга мослиги учун ижобий хулосалар берилган. Қолган 197 та аризаларга ихтисослаштириш талабларига жавоб бермаганлиги учун рад этиш хулосалари берилган.  

Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи жами 1000 га яқин бошқарув органлари фаолияти ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, 250 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жами 20 млрд. сўм маблағни талон-торож қилингани ёки уй-жой мулкдорларига зарар етказганлиги аниқланди. Шундан 50 га яқин ширкат раҳбарларига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилиб, 700 млн.сўмга яқин маблағ ширкатлар ҳисобига қайтарилган.  

Шунингдек, кўп квартирали уйлар ва уларга тегишли туташ ҳудудларда олиб борилган таъмирлаш-тиклаш ишлари ўрганилганда, жами қиймати 14 млрд. сўм миқдорда 57 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Ҳозирда пудрат ташкилотларига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган.  

Кўп квартирали уйларнинг бошқарув органлари томонидан йиғиладиган мажбурий бадаллар маблағларининг шаффофлигини таъминлаш юзасидан ташкил этилган «Менинг уйим биллинг» тизими орқали ҳисоб юритилишини таъминлаш мақсадида махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 3 ой мобайнида 1500 та мурожаат қабул қилинган. Шундан 1200 таси жойида ижобий ҳал этилган, 200 тасига нисбатан мажбурий кўрсатмалар берил илган, 100 га яқин ширкат бошқарув қоидаларини бузганлиги учун 300 млн. сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.  

Кўп квартирали уйларнинг ер тўласидан фойдаланиш тартиби ўрганилганида, 550 та ҳуқуқбузарлик ва камчилик аниқланган. Шундан 425 та ўзбошимчалик билан ертўлаларни эгаллаб олиш ёки қайта режалаштириш ишлари ҳамда 125 та ертўла бўйича санитар тартибга риоя этилмаганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 670 млн. сўм миқдорида 247 та маъмурий жарималар қўлланилди ҳамда 290 та ертўладаги ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар аввалги ҳолатига қайтарилди.  

 

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА