Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кооперация усули: аҳоли ҳам, тадбиркор ҳам манфаатдор
09:43 / 2022-03-19

Бухоро вилоятида қорамоллар бош сонини 1 миллион 350 минг бошга, гўшт ишлаб чиқаришни 315 минг тоннага, сутни 1,2 миллион тоннага, тухумни 625 миллион донага, парранда гўштини 51,5 минг тоннага ва балиқ етиштиришни 45 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

– Чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлаш учун асосий озуқабоп экин ерлари майдонини 41.4 минг гектарга етказиш, иқтисодий самарасиз, паст хосилли пахта-ғалла майдонларида ҳар йили алмашлаб экиш тизими орқали 15 минг 850 гектарга беда экилади, – дейди вилоят “Чорванасл” маркази раҳбари Н.Рахматов.  – Қоровулбозор, Ромитан, Пешку, Жондор, Олот ва Қоракўл туманларида фойдаланишдан чиқарилган ер майдонларини ўзлаштириб қўшимча 12 минг гектар озуқа экин ер майдонларига йуналтириш кўзда тутилган. Жумладан, бедадан ҳар гектар майдондан 180-200 центнер, макка силос учун  550-600 центнер, маккажўхори дони учун 60-80 центнер, арпа учун 40-60 центнер, рож учун 60-80 центнер, хашаки лавлаги учун 200-250 центнерга ҳосилдорликни ошириш хисобидан бир шартли молга ўртача 12-13 озуқа бирлиги ҳисобланган.

 Озуқабоп экинларнинг серҳосил навларини кўпайтириш ҳамда йил давомида 2-3 марта ҳосил олиш ва ҳосилдорликни 1,4 баробарга ошириш таъминланади.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги “Бухоро агро кластер чорва” МЧЖ томонидан 2021 йилда умумий қиймати 70 миллиард сўмлик 2 минг 500 бош наслли қорамолга мўлжалланган чорвачилик комплекси ташкил этилди. Ҳозирда 1000 га яқин Голштейн зотли сигирлар 30 литрдан сут бермоқда. Тумандаги 510 та аҳоли хонадонларига наслли қорамоллар тарқатиб берилди. Сут ва гўшт кооперациясини ташкил қилиш натижасида 510 нафар ишсиз фуқаронинг доимий бандлиги таъминланди ва оилавий даромади ошди. Бухоро шаҳрида 42 хил турдаги сут маҳсулотларини италия технологияси асосида қайта ишлаб ички истеъмол бозорида арзон нархда сотиш йўлга қўйилган.  

Чорва молларига ветеринария ва наслчилик хизматлари кўрсатиш ҳисобига ўтган 3 йил давомида 3 авлодда ёки мавжуд 1,3 миллион бош қорамоллардан 785,6 минг боши ёки 63 фоизининг зоти яхшиланиб, наслли молга айлантирилган.

 Вилоятда кейинги уч йилда 104 та замонавий 300-500 бош наслли қорамолларга мўлжалланган чорвачилик комплекслари янгидан қурилиб ишга туширилди. Айни пайтда бу хўжаликларда 50 минг бошдан ортиқ наслли қорамол парваришланмоқда. Шундан сут йўналишида бир бош наслли сигирдан ўртача 29, 5 литр сут соғиб олинаётган бўлса, бурдоқичилик йўналишида 1,5 – 1,8 кило вазн олишига эришилмоқда. Биргина ўтган 2021 йилда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш учун умумий қиймати 816 мииллиард сўмлик 87 та лойиҳа амалга оширилган.  5,5 мингтадан ортиқ янги иш ўрни яратилган. 

Маълумотларга кўра, вилоятдаги 10 та пахта тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларида ҳам минг бош қорамолга мўлжалланган чорвачилик комплекси қуриш режалаштирилган. Наслли қорамолларни аҳолига кооперация усулида етказиб бериш ва сут- гўшт маҳсулотларини сотиб олиб, қайта ишлаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Зариф Комилов, 
ЎзА