«Коня-2021»: гандболчи қизларимиз ярим финалда
Гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гуруҳ босқичида иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Иккинчи турда Бангладешга қарши баҳс олиб борган қизларимиз 42:20 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур йирик ғалаба жамоамизнинг муддатидан аввал ярим финалга чиқишини таъминлади.
Гуруҳдаги учинчи турда истеъдодли гандболчиларимиз Туркия жамоаси билан рўбарў келади.


Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА