Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Коня-2021": бугун қайси спорт турларида медаллар учун курашамиз?
10:39 / 2022-08-17

Ислом бирдамлиги ўйинлари якунланишга ҳам бир кун қолди. Бугун, 17 август куни юртимиз спортчилари 7 та йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Баскетбол 3х3 баҳсларида Ўзбекистон-Озарбайжон жамоалари ярим финал баҳсини ўтказади.  Спорт гимнастикасида Оксана Чусовитина, Оминахон Ҳалилова, Дилдора Арипова (кўпкураш) медаллар учун майдонга чиқади.

Каратэчиларимиз Шаҳризода Исматуллаева (50), Севинч Раҳимова (55), Ворисхон Зайниддинов ( 60), Садриддин Сайматов (67), Достонбек Отаболаев (75) Ислом бирдамлиги ўйинлари татамисидаги баҳсларга киришади.

Камондан отишда яккалик, жамоавий ва микст дастурларда Зиёда Абдусатторова, Зебинисо Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Амирхон Садиков, Озодбек Унгалов, Чен Яо Юйдан иборат спортчиларимиз қатнашади.

Қиличбозликнинг турли йўналишларида кечадиган беллашувларда Файзулла Алимов, Роман Александров, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов (жамоавий шпага, эркаклар), Умида Илясова, Камила Мирзаева, Илайда Гедикли, Маржона Усмонова (жамоавий рапира), Шаҳзода Эгамбердиева, Севара Раҳимова, Дилназ Муртазаева, Маржона Зубайдуллоева (жамоавий шпага, аёллар), Исломбек Абдазов, Муса Аймуратов, Зуҳриддин Қодиров, Шерзод Мамутов (жамоавий сабля) иштирок этади.

Ўйинлар дастуридан ўрин олган сузиш мусобақаларида Ситора Одилова (200 м брасс), эркаклар ва аёллар 4х100 комплекс эстафета, Ойбек Хўжаев ва Элдорбек Усмонов (50 м баттерфляй), Хуршиджон Турсунов ва Алексей Тарасенко (100 м эркин) медаллар учун кураш олиб боради.

Бугун бўлиб ўтадиган кикбоксинг жангларида 20 нафар спортчимиз ўз вазн ва тоифаларида рингга кўтарилади.


Т. Рўзиев, ЎзА