Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Контракт тўловчи ота-оналарга солиқ имтиёзи берилмоқда
13:41 / 2023-12-15

Парламент қуйи палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига профессионал ва олий таълим олишни янада рағбатлантиришга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

– Мазкур қонун лойиҳасига кўра, ота-оналарга фарзандларининг ёшидан қатъи назар, уларнинг таълим олиши учун йўналтирилган тўловларга нисбатан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконияти берилмоқда, – деди Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров. – Маълумки, амалдаги қонунчиликда чегара қўйилган. Яъни, ота-оналар олий ўқув юртлари ёки нодавлат мактаб ва боғчаларда ўқийдиган фарзандларига таълим тўловларини ўз ойлик иш ҳақларидан тўлаб берсалар, 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олишлари мумкин. Бу тартиб ўзи ишлаб, ўз контрактини тўлаган талабалар ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга ҳам амал қилади. Аммо ота-оналар бунда 26 ёшга тўлмаган фарзандлари учунгина тўлов қилган бўлишлари керак эди. Ушбу қонун лойиҳаси билан бу чегара олиб ташланмоқда. Яъни, ота-оналар фарзандларининг ёшидан қатъий назар ўз иш ҳақидан контракт тўловини тўлаб бергани учун даромад солиғидан тўланган сумма чиқариб ташланади. Бу ёшларимизнинг профессионал ва олий таълим олиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.  

Муҳокамаларда сўз олган депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан фикр ва таклифларини билдирдилар ва қонун лойиҳаси қабул қилинди.  

 

Муҳтарама Комилова, ЎзА