Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Контракт тўлаш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди
18:18 / 2022-10-10

Бош вазирнинг топшириғига мувофиқ, 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларига тўлов-контрактни тўлаш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланди.

Узайтирилган тўлов-контракт муддати ОТМнинг бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун амал қилади.

Маълум қилинишича, 2022-20223-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва абитуриентлар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг узайтирилган муддати тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

ЎзА