Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали «Таълим кредити, ижара шартномаси ва ётоқхоналар» мавзусида ўтказилган овозли чатда талабаларни қизиқтирган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Марказий банк масъул ходимлари жавоб берди.
— Нима учун талабалар турар жойига аризалар 5 сентябрдан сўнг қабул қилинади?
— Талабалар учун ўқиш 5 сентябрдан бошланади. Ўша куннинг ўзида комиссия аъзолари талабаларни турар жой билан таъминлайди. Тегишли хулосалар асосида уларга йўлланмалар берилади. Талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича ҳужжатлаштириш амалга оширилади. 5 сентябрдан уларни қабул қилиш бошланади, — дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Лазиз Мингишов.
— Контракт асосида ўқишга кирган талаба қачондан ётоқхонага жойлашиши мумкин?
— Контракт асосида ўқишга тавсия этилган 1-курсларга ҳам ётоқхонанинг ойлик тўлови тўланганидан ва ҳужжатлаштирилганидан сўнг талабалар турар жойидан хона берилади.
— Хусусий университетга ўқишга кирган талабаларга ҳам таълим кредити бериладими?
— Ўзбекистон Республикасидан аккредитациядан ўтган барча хусусий олий таълим, хорижий таълим, юртимизда фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаси билан тузилган қўшма дастур асосида ўқитилаётган таълим муассасасидаги талабалар таълим кредитини олиш ҳуқуқига эга.
Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясидан таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия олган таълим муассасаси бўлса, талабалар барча кредитлардан фойдаланишга ҳақли, — дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Қурбонназар Ортиқов.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/KotPawx-dBk" title="" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Н. Раҳмонова, Ё. Мелибоев (видео), ЎзА