Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Контрафактчилар жаримага тортилди
14:20 / 2021-05-08

Ҳар бир харидор, аввало, сифатли, бозорда кўп йиллик тажрибага эга ишончли маҳсулотни харид қилишни истайди.

Контрафакт ишлаб чиқарувчига эса буларнинг аҳамияти йўқ. Чунки у бугун бир турдаги маҳсулотни тайёрласа, эртага бошқасини ўзлаштириб олиб чиқараверади. Истеъмолчилар ҳам контрафакт маҳсулот фарқига бормай алданиб қолаверади.

Интеллектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати  маълумотига кўра, соҳа ходимлари томонидан мониторинг ишларини олиб бориш давомида АҚШ компанияларидан бирига тегишли бўлган “HEAD & SHOULDERS” маҳсулоти номидан рухсатсиз фойдаланиб, унинг фақатгина биргина ҳарфини тушириб қолдириб, истеъмолчиларни адаштириш ва товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга маъмурий баённома расмийлаштирилди ва суд тартибида жарима ундирилди.

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА