English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир
16:52 / 2019-12-05

Тадбирларда Қомусимизнинг мазмун-моҳияти, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишдаги роли тушунтирилмоқда.


Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан “Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир” мавзусида маҳаллаларда, таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбирларда Қомусимизнинг мазмун-моҳияти, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишдаги роли тушунтирилмоқда. Шу жиҳатдан ушбу тадбирлар ёшларни Конституция ва қонунларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

d6efbfd5-5f3d-4f83-a7a3-020f5264dbb0.jpg

– Барча тенгдошларим қатори менинг ҳаётимда ҳам Конституциянинг ўрни катта, – дейди Қибрай туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Сангина Тулебаева. – Ўтказилган тадбирда ИИВ Малака ошириш институтининг ўқитувчилари Конституциямизнинг яратилиши тарихи, унинг дунёдаги бошқа конституциялардан фарқли жиҳатлари, шунингдек ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш борасидаги аҳамиятини тушунтириб беришди. Билим олиш, спорт билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганиш, меҳнат қилиш, дам олиш ва даволаниш каби ҳуқуқларимиз Конституциямизда кафолатланган. Мустақил Ўзбекистон фарзанди сифатида орзуларимга етишиш йўлидаги барча эшиклар мен учун очиқ эканини биламан ва бундан ғурурланаман.

– Айниқса, мазкур тадбирлар доирасида ташкил этилган “Конституция – мамлакатимиз тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолатидир” мавзусидаги викторина барча ёшлар қатори менда ҳам катта қизиқиш уйғотди, – дейди ИИВ 2-сонли академик лицей ўқувчиси Шодиёр Содиқов. – Унда берилган савол ва жавоблар бизнинг ҳуқуқий билимларимизни ҳамда фуқаролик масъулиятимизни янада оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Темирйўлчилар касб-ҳунар коллежи ва Юнусобод туманидаги
122-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳам Конституциямизнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланди.

ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.


ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.