Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштиришда “Ўзархив” агентлиги тажрибаси ўрганилмоқда
16:35 / 2026-02-18

“Ўзархив” агентлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини рақамлаштириш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда агентликнинг замонавий ахборот коммуникация тизимлари ва рақамлаштириш жараёнлари муҳокама қилинди.

Хусусан, агентлик фаолияти, жорий этилган электрон ҳужжат айланиши тизимлари ва архив ҳужжатларини рақамлаштириш тажрибаси ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида суд ва давлат архиви ўртасида ҳужжатларни олишга сўров юбориш ҳамда архивдан ҳужжатларни олиш жараёнида электрон ахборот алмашинувини таъминлаш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳ аъзолари “Ўзархив”нинг самарали электрон тизимлари билан танишиб, уларнинг суд фаолиятини рақамлаштиришда қўлланиш имкониятларини ўрганди.

Бу учрашув давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 18 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони билан белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида бўлиб ўтди. Фармон Конституциявий суд фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишни назарда тутади.

Таъкидланганидек, ишчи гуруҳнинг “Ўзархив” агентлиги тажрибасини ўрганиши суд фаолиятини рақамлаштириш жараёнида муҳим қадам бўлиб, бу орқали суд ҳужжатларини электрон тарзда алмашиш ва архивлаштириш тизимлари янада самарали ва замонавийлаштирилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА