Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий қонун лойиҳа муҳокамаси жамоатчилик нигоҳида
16:24 / 2022-07-02

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритишга доир таклифлар ичида 41-моддани ўзгартириш бўйича билдирилган таклифлар, назаримда ижобий ечим топиши амалда конституциямизнинг миллий қиёфасини белгилаб беради.

Боиси, ушбу таклифларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Педагог ходимларнинг мақомини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг мақсади ҳам масъулиятли вазифасидир. Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмайди” дея бойитиш таклиф қилинмоқда. 

Бу мамлакатимизнинг қисқа тарихида юз берган салбий ҳолатлар ҳамда менталитетимизга зид бўлганлиги сабабли кўпчилик фуқароларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганлиги билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш имконини беради. Халқимизда, устоз отангдек улуғ, деган нақл бор ва устозларни ҳурмат қилиш миллий характеримизнинг ажралмас бир қисмидир. Афсуски, 2017 йилгача ўқитувчилар, ҳатто мактаб ўқувчиларининг ҳам пахта теримига мажбуран олиб чиқилиши, бу даврда машғулотлар четга суриб қўйилиши, бу ҳам етмагандек, айрим раҳбарларнинг ўз ваколатларидан четга чиқиб, таълим муассасалари ўқитувчиларини ободонлаштириш, ҳатто қурилиш ишларига мажбурланиши яқин ўтмишимизнинг қора доғлари бўлиб, бу охир-оқибат таълим тизимига путур етказди.

Буни тўғри англаган Давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев, Президентлик муддатининг биринчи кунлариданоқ таълимни ислоҳ қилишда, биринчи навбатда ўқитувчиларнинг обрў-эътиборини оширишдан бошлаш лозимлигини таъкидлаб келмоқда. Янгиланаётган Конституциямизнинг 41-моддасини юқоридаги нормалар билан бойтиш ҳақидаги таклифлари ҳам, ўша кейинги 5-6 йил давомида амалга ошириб келинаётган ижобий ишларнинг навбатдаги босқичи бўлди, деб ўйлайман.

Таълимдаги фаолиятимга 35 йил тўлган бўлса, кейинги йиллардаги таълим сифатини ошириш бўйича жуда катта ўзгаришлар ва таълимга эътибор кучайди. Чунки Янги Ўзбекистонимизнинг келажаги ёшлар қўлида эканлиги, гуллаб яшнаши учун ёшларни билимли қилиб таълим-тарбия беришимиз кераклиги, биз таълим ходимларига жуда катта фидойилик ва масъулият юкламоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституцияси инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлашига иймоним комил.

Нигора Асқарова,
Шароф Рашидов туман 
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

ЎзА