Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий ислоҳотларда ЎзЛиДеП ишчи гуруҳлари фаол иштирок этади
12:52 / 2022-05-26

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда ҳудудий партия ташкилотлари иштирокида кенгайтирилган қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда ЎзЛиДеПнинг ўрни” мавзусига бағишланди.  

Муҳокамаларда Асосий қонунимизни жамиятдаги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш бугунги куннинг асосий талаби эканлиги қайд этилди. Конституцияни такомиллаштириш ўтган йилги сайловолди жараёнларида аҳоли билан учрашувлардаги қарийб барча ҳудудларда сайловчилар кўтарган масала бўлган. 

Хусусан, сайловолди учрашувларида инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик кафолатларини янада кучайтириш, фуқаролик жамиятини, маҳалла, оила институтини ривожлантириш, давлатнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишга масъуллигини ошириш, ёшлар, кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва илм-фанни янги босқичга кўтариш, экология, она табиатни асраш борасидаги ҳуқуқий нормаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилган.  

Йиғилиш давомида партия ва унинг Парламент қуйи палатасидаги фракцияси конституциявий ислоҳотларни якдиллик билан қўллаб-қувватлади. 

Бу борада ҳудудий партия ташкилотлари билан бирга аҳолининг кенг қатламлари орасида, тадбиркорлик субъектлари, бошланғич партия ташкилотларида мавзу юзасидан очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ўтказиш ва уларнинг таклиф ва тавсияларини ўрганиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, ишларни тўғри ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, алоҳида ишчи гуруҳ ташкил этилди.  

Мафтуна Каримова,  ЎзА