Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий ислоҳотлар: устувор вазифалар белгилаб олинди
15:49 / 2022-08-03

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси даврида масъул қўмиталар томонидан амалга оширилган ишлар, умумхалқ муҳокамаси якунлари ҳамда режалаштирилаётган масалалар кўриб чиқилди.

Маълумки, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давомида 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди. Бунда тарғибот-тушунтириш ишлари алоҳида аҳамият касб этди.

Қўшма йиғилишда таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиб, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчиликка тушунтирилди.

Умумхалқ муҳокамаси даврида масъул қўмиталарнинг қарийб 40 га яқин мажлислари ўтказилди. Қўмита мажлисларида мутахассислар, экспертлар, жамоатчилик, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Қолаверса, таклифлари долзарб аҳамият касб этган муаллифлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг берган таклифини бевосита ўзининг иштирокида масъул қўмиталарда муҳокама этилди.

Хусусан, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида яшовчи фуқаролардан келиб тушган оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки тўсқинлик қилиш ман этилиши ҳамда қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини Конституцияда акс эттириш ҳақидаги таклифлари масъул қўмиталарнинг жорий йил 29 июлдаги қўшма йиғилишида муаллифларнинг иштирокида муҳокама этилди ва бу таклиф ҳам долзарб деб топилди.

Қўшма мажлисда Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш билан боғлиқ устувор вазифалар белгилаб олиниб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

М.Комилова, ЎзА