Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий ислоҳотлар олимлар нигоҳида
09:51 / 2023-04-13

Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар турли соҳа вакиллари қаторида олимлар ҳаётида ҳам улкан янгиланишларга асос бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида ташкил этилган тадбирда ана шулар ҳақида батафсил сўз юритилди.

– Конституцияни янгилашга, келажагимизни ҳуқуқий кафолатлашга ҳаётий зарурат туғилган эди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори ўринбосари Абдуманноп Тўлаганов. – Ўзбекистон аҳолиси 2040 йилга бориб 50 миллионгача кўпайиши тахмин қилиняпти. Аҳолимизнинг кўпини ёшлар ташкил қилади. Уларнинг келажагини таъминлаш учун ўзига хос ҳуқуқий пойдеворни яратишимиз зарур. Бундан ташқари хавфсиз давлат, кучли ижтимоий ҳимояга эга бўлган давлат, ҳуқуқий давлат каби тушунчаларни ҳам Конституцияда мустаҳкамлаш вазифаси олдимизда турибди.  

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 61-моддасида маданий, тарихий, илмий ва табиий меросларни сақлашга масъуллик масаласи белгиланаётганини тадбир иштирокчилари мамнуният билан қайд этди. «Ўзбекистон Конституциясининг тарихий тараққиёти» мавзуида маъруза тингланди.  

Академия қошидаги институт мутасаддилари ва мутахассислари ҳамда ёш олимларнинг Конституция ва референдум борасидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.  

 

Н.Раҳмонова,

ЎзА