English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий ислоҳотлар бўйича ёшлар фикри тингланди
16:01 / 2022-06-21

Ёшлар ижод саройида Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис Сенати, “Камалак” болалар ташкилоти, Ёшлар парламенти вакиллари ва фаол ёшлар иштирокида “Конституциявий ислоҳотларнинг ёшлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлашдаги ўрни” мавзуида конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ёшлар ўз таклиф ва фикрларини билдирди.  

Хусусан, давлат иқтидорли ёшларни, уларнинг моддий аҳволидан қатъи назар таълимни давом эттиришларини кафолатлаши, ҳар ким ахборот ресурслари, коммуникация технологиялари ва интернетдан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари қонунларда белгиланган доирада ўз-ўзини бошқариш, академик эркинлик, тадқиқотлар ўтказиш ҳамда ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга бўлиши каби таклифлар билдирилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА