Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий ислоҳот нима учун керак?
11:09 / 2022-06-02

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ўз сайлов округларида учрашувлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг бири Наманган муҳандислик-қурилиш институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухторжон Ҳожиматов, Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, шу йилнинг 20 май куни ўтказилган Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлисида Бош Қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ҳамда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия тузилди.

– Конституциявий ислоҳот нима учун керак, унинг асл моҳияти нимадан иборат, конституциявий комиссия фаолияти қандай ва қайси тамойиллар асосида ташкил этилади, каби қатор саволлар туғилмоқда, – дейди депутат Мухторжон Ҳожиматов. – Бу каби саволларга жавоб бериш, кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида сайлов округларида учрашувлар ташкил этяпмиз. Конституциявий ислоҳотлар ҳар бир фуқаро ҳаётида акс этиши керак. Бунинг учун энг аввало, ҳамюртларимиз мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти, эртанги келажагини таъминлашда муҳим ўрин тутувчи жараёнларда фаолликларини кўрсата олиши аҳамиятга эгадир.

Юртимизда барча соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жамиятимизнинг тезкор тараққиёти асосий Қонунимизни бугунги реал воқеликка, демократик янгиланишлар жараёнларига мос бўлишини таъминлаш, мустаҳкам ҳуқуқий замин яратишни долзарб вазифага айлантирмоқда. Шу боисдан ҳам муҳим конституциявий ислоҳотлар жараёнига киришилди.

Конституциявий ўзгаришларни “Инсон қадри учун”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлиги янада юксалишига, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ислоҳотларни қатъий давом эттириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиши айтилди. Шунингдек, Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари, таклифларни кўриб чиқиш тамойиллари тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида Экопартиянинг энг ёш партия сифатида бугунги кунда олиб бораётган ишлари ва унинг Наманган шаҳар  Кенгаши фаолияти, шу жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш, 5 июнь – “Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш” куни, глобал экологик муаммоларнинг олдини олиш, иқлим ўзгариши, сув танқислиги, чиқиндиларни тизимли бошқариш тўғрисида сўз борди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА