Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий ислоҳот мавзуси “The Korea Post” журналида
12:54 / 2023-04-11

Жанубий Кореядаги етакчи нашрлардан бири – “The Korea Post” журнали расмий сайтида юртимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотга бағишлаб “Янгиланаётган Конституция фуқароларнинг узлуксиз таълим олиш имкониятини кафолатлайди” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мақола ибтидосида сўнгги йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар самараси ўлароқ, мамлакатимизда болалар меҳнатига чек қўйилгани, меҳнатга оид халқаро ҳужжатлардан келиб чиқиб, миллий қонунчиликда болалар меҳнатининг оғир шакллари, болаларнинг мажбурий меҳнати қатъий тақиқлангани қайд этилган. Сўнгра 2019 йил 1 апрель куни эълон қилинган Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон пахта саноатида болалар ва мажбурий меҳнатдан тизимли фойдаланишга барҳам берилгани эътироф қилингани қайд этилади.  

– Бундай ўзгаришлар мамлакат ёшлари учун кенг имкониятдир, – деб ёзади муаллиф. – Бу борадаги салбий ҳолатлар қайта учрамаслигини таъминлаш, ёшлар ҳар доим ўз иқтидорини намойиш этиши учун таълим ва тарбия олишини келажакда ҳам мустаҳкамлаб қўйиш мақсадида қонунчиликдаги болалар ҳуқуқи билан боғлиқ ўзгаришлар янгиланаётган Конституцияда қатъий белгилаб қўйилмоқда.  

Манба лойиҳанинг 44-моддасида болалар меҳнатининг бола соғлиғи, хавфсизлиги, ахлоқи, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, жумладан, унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакли тақиқланиши белгилаб қўйилганини алоҳида қайд этган.  

“Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган мазкур норма болаларни меҳнатнинг оғир шаклларидан ҳимоя қилиш, соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларини таъминлаш кафолатдир”, деб ёзади нашр.  

Мақолада лойиҳанинг 50-моддасига ҳам эътибор қаратилган. Ушбу моддада таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжига эга болалар учун инклюзив таълим ва тарбия белгиланаётгани, соғлиғида нуқсон мавжуд болалар фақат ихтисослашган мактабларда эмас, ҳамма қатори умумий мактабларда ҳам ўқиши йўлга қўйилиши Янги Ўзбекистонда инсон қадри тамойилининг амалий ифодаси экани таъкидланган.  

“Албатта, ёшлар баркамол инсон бўлиб вояга етишида узлуксиз таълим тизими муҳим аҳамият касб этади. Шу боис янгиланаётган Конституцияда ёшларнинг олий таълимга интилишини қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда барча ёшларга олий таълим олиш имкони яратиб берилмоқда. Хусусан, 51-моддада фуқаролар давлат таълим ташкилотида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли экани норма сифатида киритилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад иқтидорли ёшлар учун давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олиш орқали ҳаётда ўзларини тўлақонли намоён этиш имкониятини кенгайтиришдир”, деб ёзади “The Korea Post”.  

ЎзА