Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!
15:28 / 2023-04-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида  “Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!” мавзусида курсантлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Зоҳидов, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фозилов  ва бошқалар бўлажак референдумнинг моҳияти ва аҳамияти, Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар. Қизғин савол-жавоблар асносида барча 30 апрелда бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.  

[gallery-11328]

Тадбир сўнгида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссалари учун  академиянинг бир гуруҳ офицерлари – полковник Бобур Шоёқубов, полковник Алишер Эргашев, полковник Фарҳод Умаров, подполковник Даврон Зоҳидов “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” ҳамда Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси 25 ёшда” медаллари билан тақдирланди.

Медалларни “Ватан” хайрия-жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов топширди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА