Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциянинг моҳияти ва аҳамиятига бағишланди
10:27 / 2021-12-08

Андижон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида Мажбурий ижро бюроси ходимлари ва ўқувчи ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос жиҳатлари, унга асосланган қонунларнинг моҳияти ва уларнинг жамият равнақи, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришдаги аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритилди.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан ўқувчиларга Бош Қомусимизнинг боб ва моддалари ҳақида кенг тушунча ва маълумотлар берилди. Шундан сўнг мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан ташкил топган “Темурийлар” ва “Бўлажак дипломатлар” жамоалари ўртасида билимдонлик беллашуви бўлиб ўтди. Беллашувда ўқувчиларнинг ҳуқуқий ва Конститутцияга оид билимлари синовдан ўтказилди.

Якунда “Темурийлар” жамоаси ғолиб бўлди. МИБ ходимлари томонидан ғолиблар, тадбирда фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчилар фахрий ёрлиқ ҳамда адабиётлар тўпламлари билан тақдирланди.

Ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий ва Конституцияга оид билимларини янада бойитишга хизмат қилган ушбу тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган Бош қомусимиз, шунингдек, Ватан, дўстлик, бирдамликни мадҳ этувчи шеър, куй-қўшиқ ва рақслар барчага хуш кайфият улашди.

                                    Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),ЎзА