Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституцияни янада такомиллаштириш бугунги куннинг асосий талабидир
10:47 / 2022-06-04

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усмонова Қибрай тумани ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда Конституциявий ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Туман маҳаллалари оқсоқоллари, оила ва хотин-қизлар бӯйича маслаҳатчилар, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирокида ташкил этилган давра суҳбати Конституциявий ислоҳотларга бағишланди.

Унда маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакилларининг мамлакатимиз Конституциясига ӯзгартиришлар ва янгиланишлар киритиш борасидаги фикр ва ташаббуслари тингланди.

Тадбирда депутат Дилбар Усмонова маъруза қилиб, Конституцияга ӯзгартиришлар киритиш   борасида маълумот берди:

- Янги Ӯзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб айтсак, Конституциямизни янада такомиллаштириш бугунги куннинг асосий талабидир, - деди депутат. - Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида “Менинг Конституциям” онлайн платформаси ишга туширилган. Унда барча фуқаролар ўз таклифларини ёзиб қолдиришлари мумкин.  Таклифларни нафақат онлайн платформага, балки маҳаллалар, халқ депутатлари Кенгашлари, 1341 call-маркази, почта, шу жумладан, электрон почта ҳамда Телеграм махсус боти (@meningkonstitutsiyam_bot) орқали юбориш имконияти ҳам мавжуд.

Тадбирда асосий Қонунимизга киритилиши кутилаётган ўзгаришларда ҳар бир фуқаро томонидан келган таклиф диққат билан ўрганилиб, инобатга олиниши таъкидланди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан илгари сурилган ҳар бир таклиф атрофлича муҳокама қилиниб, қайд этиб қўйилди.

М. Комилова, ЎзА