Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциямизнинг 31 йиллиги улкан ўзгаришлар даврида нишонланмоқда
14:23 / 2023-12-08

Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари, учрашув ва давра суҳбатлари қизғин давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппаратида ташкил этилган ана шундай тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухтабар Ҳусанова ва бошқалар янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида батафсил маълумот берди.  

Таъкидланганидек, Конституциямиз қарийб 65 фоизга янгиланиб, моддалар сони 128 тадан 155 тага, нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпайди. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилди. Янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо ўзига хос механизмлари ҳаётга татбиқ қилинаётгани эътироф этилди.  

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган давра суҳбати ҳам Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланди.  

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ақшагул Тўлегенова, Нуриддин Султонов ва Баҳромжон Раҳмоналиев иштирок этиб, йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциянинг нормалари ҳақида кенгроқ маълумотлар берди.

– Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 31 йиллиги улкан ўзгаришлар, залворли ислоҳотлар даврида нишонланмоқда, – деди депутат Ақшагул Тўлегенова. – Янгиланган Бош қомусимизда ёшлар масаласига алоҳида устуворлик берилган. Бош қомусимизнинг янги таҳририни такомиллаштириш ва қабул қилиш жараёнларида ҳам юртимиз ёшлари фаоллик кўрсатди. Зеро, ўзининг эртасига, юрт равнақига бефарқ бўлмаган фаол йигит-қизларимиз ушбу сиёсий жараёнларда ўзининг теран фикрини, ташаббускорлигини яна бир карра намоён қилдилар. Янги таҳрирдаги Конституциямизда алоҳида бир боб – XIV боб “Оила, болалар ва ёшлар” масаласига бағишланди. Бу эса юртимизда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қанчалик эътибор қаратилаётганини, улар давлат ҳимоясида эканлигини кўрсатади.  

Тадбирда талаба ёшлар ҳам Бош қомусимиз мазмун-моҳияти юзасидан ўз фикрларини билдирди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА