English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциямиз–ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати
16:26 / 2020-12-05

Сурхондарё вилоятида Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан давра суҳбатлари, учрашув ва бошқа маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун Термиз давлат университети ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ҳам “Конституциямиз – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзуига бағишланди.

Унда вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси катта терговчиси, капитан Ш. Раҳимов, вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор вакили Ё.Ўринбоев, Термиз давлат университети миллий либослар факультети талабаси А.Аллабердиева ва бошқалар Конституцимиз тарихи, пойдевори ва мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритди. Бош қомусимизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларнинг мустақиллик йилларида тинч, обод кўп миллатли Ватан барпо этишдаги аҳамияти, Конституциямиз доирасида қабул қилинаётган қонунларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий-демократик жараёнларни ривожлантириш, ёшларнинг ўзлари танлаган касб сирларини мукаммал эгаллаш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги ўрни хусусида фикр алмашди.

–Жаҳонда умумэътироф этилган ва халқаро очиқлик тамойилларига тўлиқ жавоб берадиган Бош қомусимиз халқимиз ҳаётида туб ўзгаришларни юзага келтирди, – дейди Термиз давлат университети миллий либослар факультети кафедра мудири, техника фанлари номзоди Мустафо Ўразов.–Унда кўп минг йиллик миллий давлатчилигимиз, халқимизнинг ноёб миллий ўзлиги ўз ифодасини топганидан ҳар қанча фаҳрлансак арзийди. Узоққа бормайлик: Жорий йилда ташкил этилган факультетимизда таълим олаётган талаба-ёшларга аждодлардан мерос қолган миллий либосларнинг сир-асрорлари, яратилиш услублари, миллий қадриятлар чуқур ўргатилаётгани бунга яққол далилдир. Ушбу тадбирда ана шулар тўғрисида ҳам фахр билан сўз юритилгани эътиборга сазовардир.

Тадбир доирасида талаба-ёшлар ўртасида “Сиз Конституциямизни биласизми?” мавзуига бағишланган викторина ташкил этилди. Ғолиблар тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланди.

[gallery-305]

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА