Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституцияга ёшлар бобини киритиш таклифи билдирилди
12:09 / 2022-06-04

Айни кунларда Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотларга старт берилгани халқимиз ҳаётида муҳим воқелик касб этди. Ушбу жараёнда барча бирдек иштирок этишга интилаётир.

Жумладан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида мазкур муҳим сиёсий жараёнга бағишланган «Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг ўрни» мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда ёшларнинг фаоллигини ошириш, қолаверса, фуқароларнинг салмоқли қисмини ташкил этувчи, юртимиз эртасининг эгалари бўлмиш ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги таклифларини ўрганиш мақсадида ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари, депутатлар, партиянинг «Ёш адолатчилар» қаноти Кенгаши аъзолари Бош Қомусимизга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уни янада такомиллаштириш Ўзбекистонни дунёнинг ривожланган демократик давлатлари сафидан ўрин олишида муҳим омил бўлишини таъкидлади ва таклифларини билдирди.

Хусусан, партия ёшлари томонидан Конституцияга ёшлар бобини киритиш ва унда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва бу борадаги асосий, муҳим нормаларни киритиш, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланиш давлат ҳисобидан бўлиши, умумий ўрта таълим мактабларига айнан 7 ёшдан эмас, иқтидорига қараб қабул қилиниши, шунингдек, Конституциянинг «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир.

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир» – деб белгиланган 24-моддасига «самосуд» сўзи ва самосуд учун оғир жазо қўлланилиши лозимлиги қайд этиб ўтилди.

Ўзаро савол жавоблар, мунозараларга бой бўлган тадбирда партия фаоллари ва илғор ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, давлат ва жамият тараққиётига дахлдор қатор таклифлари олинди.


М. Комилова, ЎзА