Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Конституцияга маҳаллага бағишланган алоҳида боб киритишимиз керак", – Шуҳрат Бафоев
14:46 / 2022-01-12

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Шуҳрат Бафоев инсон қадрини улуғлаш маҳалладан бошланишини таъкидлаб, бир қатор таклифларини билдирди.

"Инсон қадри, энг аввало, ҳаммамиз маҳаллада яшар эканмиз, биринчи галда ўша ердан бошланиши керак. Шу маънода айтиш мумкинки, давлатчилик ҳам маҳалладан бошланади. Бугунги кунда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тизимда қатор ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллани янада фаоллаштириш ҳақида сўз борар экан,   Конституциямизда маҳаллага бағишланган алоҳида боб бўлиши керак. Халқпарвар давлатни ташкил этмоқчи эканмиз, маҳаллага оид 1-2 та модда билан чекланиб қолмасдан маҳалланинг ўзи нима, унинг сиёсати қандай бўлиши керак, маҳаллий кенгашлар билан алоқалари қандай бўлиши лозим, қандай масалаларни кенгашларга киритиши керак, кенгашлар маҳалла тизими билан муносабатларини қай тартибда тузиши керак ва бошқа шу каби ҳуқуқий механизмларни жорий этишимиз керак бўлади", дейди  Шуҳрат Бафоев.

Халқ вакили бу борада ҳали яна таклифлар келиб тушиши ва умумлаштирилишини билдирди.  



Муҳтарама Комилова, ЎзА