Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ташқи сиёсий манфаатларига хизмат қилади
16:52 / 2023-04-20

1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши тарихий аҳамиятга эга воқелик эди. У мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий юксалиш ва демократлаштириш йўлидаги тараққиётни таъминлади. Давлат ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар тубдан ўзгарди. Бу, айниқса, мамлакатимизнинг сўнгги 5-6 йилдаги тараққиётида яққол кўзга ташланади. Ўзбекистон кўп жиҳатдан бошқа давлатга айланди.

Минтақамизда, умуман, дунёда сўнги йилларда жиддий ўзгаришлар рўй берди. Бундай динамик ўзгаришлар республикамизнинг замонавий конституциявий жараёнларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.  

Янгиланаётган Конституция Ўзбекистоннинг демократик, ҳуқуқий, ижтимоий давлат сифатида янада ривожланишига туртки беради. Унда фуқароларнинг эркинликлари ва ҳуқуқлари, инсон қадр-қиммати энг юқори қадрият ҳисобланади.  

Янгиланаётган Конституцияда халқаро муносабатлар ҳуқуқининг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини Ўзбекистон ҳуқуқий тизимига киритишни назарда тутувчи янгиликлар мавжуд. 

Шу ўринда, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади.  

Янги Конституция лойиҳасининг 19-моддасига кўра, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ кафолатланади. Ушбу қоида халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларини бевосита қўллаш ва уларни миллий қонунчиликка татбиқ этиш имконини беради.

Aгар Конституциянинг амалдаги таҳририда мамлакатда эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан фақат Ўзбекистон фуқаролари фойдаланаётган бўлса, эндиликда, уни қонуний равишда давлатда бўлган барча шахсларга татбиқ этиш таклиф қилинмоқда.  

Ўзбекистон бугунги кунда халқаро майдонда тинчликсевар ва очиқ давлат, глобал ва минтақавий масалаларда ишончли ҳамкор сифатида намоён бўлмоқда.  

Мамлакатимизда 2035 йилга бориб Ўзбекистоннинг жаҳоннинг иқтисодий ривожланган 50 та давлати қаторига киришига хизмат қиладиган чуқур ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг кенг кўламли дастури амалга оширилмоқда. Бу мақсадга жаҳон сиёсий-иқтисодий ва молиявий тизимига муваффақиятли ва изчил интеграциялашув орқалигина эришиш мумкин.  

Бир сўз билан айтганда, янги таҳрирдаги Конституция давлат мустақиллигини, унинг халқаро нуфузини, Ўзбекистоннинг барча манфаатдор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли сиёсий, иқтисодий муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Aлишер Қодиров,  

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги СМТИ бўлим бошлиғи