English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциядаги ўзгаришларни қалбим билан ҳис қилдим
12:19 / 2023-03-26

Янгиер шаҳар "Шукурона" маҳалласидаги "Обод-юрт" маданият саройида янгиланаётган Конституция лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Янгиер шаҳар ҳокими Отабек Носиров шаҳар сектори раҳбарлари, шаҳар имом-хатиби, Маҳалла ва нуронийлар жамғармаси раиси ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Тадбирда Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, инсон ҳақ-ҳуқуқлари, унинг шаъни ва дахлсизлигини янада юксалтириш, аҳолининг ижтимоий ва моддий фаровонлигини  таъминлашга қаратилган асосий жиҳатлари ҳақида сўз борди.

– Гарчанд кўзим ожиз бўлса-да янгиланаётган конституциядаги ўзгаришларни эшитиб қалбим билан ҳис қилдим, –деди Янгиер шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Шахриёр Дадажонов. – Янги таҳрирда Қомусимиз янада такомиллашиб халқимизни ҳоҳиш-истакларини, орзу-умидларини рўёбга чиқишига хизмат қилувчи мукаммал ҳужжат бўлибди. Мен 30 апрел куни нафақат ўзим учун, балки 2 нафар вояга етмаган фарзандларим келажаги учун ҳам овоз бераман ва барчангизни референдумда фаол иштирок этишга чақираман, — деди Ш.Дадажонов.

Тадбир сўнгида шаҳар маданият уйи қошида ташкил этилган"Ниҳол" Ёшлар театри томонидан Ватанни севиш, уни ҳимоя қилиш ва меҳр-оқибат ғояларига йўғирилган, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад қаламига мансуб "Уфқ" романи асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш қилинди.

Ш.Суяров, ЎзА