Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституцияда маҳалланинг мақоми
17:27 / 2022-07-19

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси шу йилнинг 1 августига қадар давом этади.

Шундай экан, қатор ташкилот ва идораларда, турли соҳа вакиллари иштирокида жонли муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.  

Мазкур жараёнларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмалари ҳам фаол иштирок этиб, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқда, аҳоли таклифларини олишмоқда.   

Партиянинг Қашқадарё вилоят Яккабоғ туман кенгаши томонидан туман Бандликка кўмаклашиш марказида ўтказилган давра суҳбатида кенгаш раиси Н.Элмуродова иштирокчиларга лойиҳа ҳақида тегишли тушинтиришлар берди. Раис ўз сўзида Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратишини таъкидлади. Шунингдек, Конституцияда маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифалари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.  

Давра суҳбатида қатнашганлар Конституциявий қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган янгилик ва ўзгаришларни маъқуллаб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Ана шундай давра суҳбатларининг яна бири Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Улуғнор туман кенгаши томонидан “Учкўприк” МФЙда ташкил этилди. "Конституциявий ислоҳотларнинг ёшлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлашдаги ўрни" мавзусида ўтказилган тадбирда партия депутатлик гуруҳи раҳбари А.Усмонов ва партия фаоли Ж.Сидиқовлар Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берди. Лойиҳада кўзда тутилаётган ёшлар ва болалар ҳуқуқларига оид янгиликларни тушунтирди. 

Учрашувда иштирок этган маҳалла ёшлари, хотин-қизлар ва фахрийлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди. 

М.Комилова, ЎзА