Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – ёшлар ҳуқуқи, мамлакат тараққиёти ва барқарор келажак кафолати
16:39 / 2025-12-05

Ҳар бир мамлакатнинг сиёсий салоҳиятини унинг конституцияси белгилаб беради. Қомусимиз янги таҳрир остида тараққиётнинг бош мезони бўлиб келмоқда. Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш, тўғри тасаввур шакллантириш эса муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси томонидан “Конституция – ёшлар ҳуқуқи, мамлакат тараққиёти, барқарор келажак кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Қизғин тарзда ўтган тадбирда Конституциянинг ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни, уларнинг таълим олиши, касбий ривожи, фикр билдириш эркинлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган нормалар муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ўртасида очиқ мулоқот олиб борилиб, амалдаги қонунчиликдаги янгиликлар, шунингдек, ёшларни ҳуқуқий маданиятга йўналтириш бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи бош ҳужжатлиги, уни чуқур англаш ва ҳурмат қилиш барчамизнинг бурчимиз экани алоҳида таъкидланди.

Шербек Исломов, ЎзА