Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция –халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси
15:23 / 2023-12-07

Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” бош ғояси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллигига бағишланган тадбирда Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов, Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ва Олмалиқ шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашевлар янги таҳрирдаги Конституциямиз асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларига қаратилганини таъкидлаб, барчани айём билан қутлашди.

Шунингдек, тадбирда комбинат ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши, Ёшлар иттифоқи ҳамда Ахборот хизмати ҳамкорлигида ташкил этилган “Конституция – бахтимиз пойдевори!” шиори остидаги ижодий лойиҳалар танлови ҳамда спорт, таълим, тиббиёт, маданият йўналишидаги мусобақаларнинг ғолиблари эътироф этилиб, муносиб рағбатлантирилди.  

Тадбирнинг бадиий қисмида “Металлург” МС ходимлари томонидан тайёрланган маърифатпарвар аждодларимиз босиб ўтган йўллар ҳамда миллатимиз маънавияти ва адабиётига қўшган ҳиссаси акс этган саҳна кўриниши, Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, миллий ва замонавий рақслар намойиш этилди. Айниқса, ОКМК Ижтимоий объектлар бошқармаси тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда Олмалиқ шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан Конституцияда белгилаб берилган ҳуқуқларимизни ўзида акс эттирувчи қўл меҳнат намуналаридан иборат кўргазмалар алоҳида эътироф этилди.  

 

ОКМК Ахборот хизмати,  

ЎзА