8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
Бу сана нафақат давлатнинг энг асосий ҳужжатини эслаш, балки жамият ва ҳар бир фуқаро ҳаётидаги аҳамиятини англаш учун муҳим. Конституция нафақат қонунлар мажмуи, балки инсон ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя қилувчи асосий кафолат, қолаверса давлат бошқаруви, ижтимоий адолат ва тенгликни таъминлаш пойдевори ҳисобланади. Шу сабаб, ҳар бир фуқарода қомусга нисбатан ҳурмат ҳисси устувор.
“Одамлар орасида” лойиҳамизнинг бу галги сонида сўровлар шуни кўрсатдики, кўпчилик асосан Конституциядаги шахсий ҳуқуқ ва эркинликни кафолатловчи моддаларга эътибор қаратаркан. Сўз эркинлиги, тенглик ва таълим олиш ҳуқуқини эса одамлар ҳаётий зарурат сифатида қабул қиладилар. Умуман, ҳуқуқ ва мажбуриятни англаш жамиятда адолат ва шаффофликни кучайтиради, коррупция ва адолатсизликнинг олдини олади. Муаммо ҳам кўпинча икки томонлама юзага келади: баъзан тизим амалда қонунга риоя этмайди ёки фуқаро ўз ҳуқуқи ва мажбуриятини билмайди. Натижада инсон ва қонун орасидаги боғлиқлик заифлашади.
Конституция — имконият ва келажак кафолати
Маълумки, қонун хатти-ҳаракатларни тартибга солади. Афсуски, фуқаро бунга тайёр бўлмаса, ўз-ўзидан тизим ишламайди. Демак, ҳар икки томон бир-бирини тўлдириши лозим: қонун фуқароларни қоидага йўналтиради, кишилар эса қонунни ҳурмат қилган ҳолда амалга оширади. Конституция нафақат қоғоздаги ҳужжат, балки ҳар биримиз учун кундалик турмушда ҳимоячи, йўл-йўриқ кўрсатувчидир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wF_F3Fi8Qbk" title="Konstitusiya va jamiyat: Odamlar orasida…" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, Фардона Яхшибоева, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА