Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция — тараққиётимизнинг ҳаётбахш ифодаси
13:50 / 2025-12-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. 

Бу йил Бош Қомусимиз қабул қилинган кун “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган бош ғоя асосида нишонланаётгани эса алоҳида аҳамиятлидир. 

Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, янгиликлар ва янгиланишлар, барча орзу-ҳавасларимиз замирида Бош Қомусимиз — Конституциямизнинг ҳаётбахш нормалари ўзининг амалий ифодасини топган.

Мазкур сана муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда эса Конституциямизнинг мазмун-моҳияти кенг тарғиб этилаяпти. Хусусан, ёшлар ўртасида ташкил этилаётган турли тадбирлар уларнинг ҳуқуқий билимларини бойитишга хизмат қилмоқда.

Cана муносабати билан Навоий вилояти Кармана туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Конституция – бахтимиз қомуси” номли маънавий-маърифий тадбир ҳам ўқувчиларнинг фаоллиги билан янада мазмунга бой бўлди.

Мактабда тадбир доирасида “Очиқ дарс”, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказиш мақсадида “Заковат” интеллектуал уйини ҳам ташкил этилди. Конституцияни ўзида ифода этган расмлар кўргазмаси эса иштирокчиларга катта қизиқиш уйғотди.

[gallery-26616]

Ўқувчилар томонидан Бош Қомусимизни тараннум этувчи шеърлар ўқилди. Саҳна кўринишлари намойиш этилди. Улар иштирокида бадиий дастур ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад эса ёшларнинг ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлашга қаратилди.

Бир сўз билан айтганда Конституция – бу халқи руҳи, ғурур-ифтихори, хоҳиш-иродаси, керак бўлса, куч-қудрати ва орзу-интилишларини намоён этувчи муҳим дастуриламалдир.

 Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА