French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – тараққиёт кўзгуси
13:07 / 2025-12-09

Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Театрдаги  устоз санъаткорлар – Ўзбекистон халқ артистлари Гавҳар Зокирова, Теша Мўминов ҳамда Муҳаммадали Абдуқундузов Янгиланган Конституциямиз мамлакатимизда кечаётган барча ислоҳотларни ўзида мужассам етганини таъкидлади.  

Дарҳақиқат, мамлакатимизда ижод аҳди учун яратилган шароитлар санъат, маданият, адабиёт соҳаси ижодкорларининг ҳаёти, фаолиятида ҳам ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Ватанимиз, халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритилди.

Тадбир ниҳоясида оила мустаҳкамлиги, беғубор инсоний туйғуларни тараннум этувчи "Кўнгил" спектакли намойиш этилди.

Н.Усмонова,  

Б.Эргашев (суратлар), ЎзА