English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – ранглар жилосида
06:03 / 2022-12-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг  30 йиллиги муносабати билан “Конституция – ранглар жилосида” расмлар кўргазмаси ташкил этилди.  

Кўргазма партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилган кўрик-танлов иштирокчиларининг ижод маҳсулидан ташкил топган бўлиб, бир ҳафта давом этади.

[gallery-9862]

Барча асарларда ўқувчиларнинг маҳорати, ижодий ёндашуви яққол сезилиб турибди. Иқтидорли ўқувчилар бахтимиз қомусини турли рангларда акс эттириб, бугунги фаровон ҳаётимиз, тинчлигимизни тасвирлаган. Келажаги, мақсадларини муштарак этиб, тасаввурларини оқ қоғозда бўёқлар орқали жонлантирган. Ўз ижодий ишлари орқали она ватанимиз фаровон турмуши, бахтиёр болалик, оила қувончи, бахтимиз қомусини моддалар мисолида ифода этган.  

– Менинг ижодий ишларим вилоятимиз миқёсида эътироф этилганидан хурсандман, – дейди танловнинг биринчи ўрин соҳибаси Шаҳноза Абдусаломова. – Асарларимда таълим олиш, оила даврасида бўлиш бахтини тасвирлашга ҳаракат қилдим. Чунки, бу биз учун жуда муҳим жиҳатдир.  

Тадбир сўнгида танлов ғолиблари ва фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.  

 

 

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА