Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция ўзликни англаш, ҳақ-ҳуқуқни таниш демакдир
17:14 / 2023-04-01

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университетида «Инсон қадри улуғланган юрт» шиори остида Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишлаб тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлари хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг ҳуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати, дея таъкидланди.    Янгиланаётган Бош Қомусимизда инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлари тенглик ҳамда тенг ҳуқуқлилик асосида амалга оширилиши эътироф этилди.  

Ана шуларни теран англаган ҳар бир юртдошимиз Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиётини белгилаб берадиган Референдумда фаол иштирок этишга чорланди.  

ЎзА