Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция ўзимизники
18:14 / 2023-03-28

Янгиер шаҳрида Сирдарё вилоятининг 60 йиллиги ҳамда “Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ҳамда концерт-шоу дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаб ўқувчилари, спортчи ёшлар иштирок этди. Албатта, ташаббус ёшларники бўлди, лекин бу давранинг моҳиятини янада чуқурроқ англаган турли ёшдаги янгиерликлар ҳам ўзларини четга олмади. Бундан ташқари, маданият ва санъат соҳаси ходимлари, фаол хотин-қизлар, иқтидорли ёшлар, шаҳар фахрийлари қатнашди.  

Тадбир давомида сўзга чиққанлар бош қомусимизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш-тарзи фаровонлигига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумга бефарқ бўлмасдан, сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга даъват этди. 

<iframe width="1082" height="721" src="https://www.youtube.com/embed/SU66Rgrz_cY" title="Конституция ўзимизники" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Гала концерт дастури форматида ўтказилган тадбирда янгиерлик санъаткорларнинг чиқишлари одамларга кўтаринки кайфият бағишлади.  

Ш.Суяров, ЎзА