Асакадаги “Uzavto Motors” акциядорлик жамиятида ўтказилган шоу ана шундай номланди.

Маълумки, жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тегишли қарорларига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказилади.

“Uzavto Motors” акциядорлик жамияти маъмурияти ташаббуси билан референдум тарғиботига бағишлаб ўтказилган шоуда таниқли санъаткорлар, шоу-бизнес юлдузлари, жамият ишчи-хизматчилари иштирок этди.
Шоу жараёнида Ватанимиз тақдири ва равнақи, инсон қадри, юртдошларимиз ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини ўзида мужассам этган Янги Ўзбекистоннинг Конституциявий қонун лойиҳаси, мазкур ҳужжатнинг аҳамияти, муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди.

Ўзига хос декорация, она юрт, инсон қадри ва қомусимизни мадҳ этувчи шўх ва ранг-баранг қўшиқлар шоу иштирокчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди. Шоуда Ўзбекистонимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга ҳуқуқий асос бўладиган Конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги таъкидланди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА