Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор
11:33 / 2022-12-07

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда меҳнат фахрийлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими жамоалари, миллий маданий марказлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар фуқароларнинг Конституция билан белгилаб берилган ҳуқуқлари тўлақонли таъминланишига қаратилганлигини таъкидлади.

[gallery-9880]

Бош қомусимиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб беради. Ҳаётимиз қомуси мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларимиз, миллий қадриятларимиз бардавомлигининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ. “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, инсон учун” тамойили асосида Ўзбекистон Конституцияси ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида бўлиб турибди.

Тадбирда бир гуруҳ фахрийлар, депутатлар, вилоят фаоллари, зиёлиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармони билан таъсис этилган "O'zbekiston Konstitutsiyasining 30 yilligi" эсдалик нишони топширилди. Вилоятнинг шаҳар ва туманларида давом этадиган байрам тадбирларида 1931 нафар фаол ва фидойи наманганлик ҳамюртларимизга мазкур мукофот тақдим қилинади.

Байрам тадбирида ижро этилган куй-қўшиқлар, қардош халқлар чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА