Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – менинг тақдиримда
11:10 / 2022-12-07

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари иштирокида Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида Конституциянинг 30 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда бошқарма томонидан “Божхона олами” ўқув-услубий қўлланмаси мактаб кутубхонасига топширилди. Энди мактаб ўқувчилари божхона соҳасига оид билимларини янада мустаҳкамлаши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан мазкур мактабнинг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида “Конституция – менинг тақдиримда” шиори остида интеллектуал беллашув ўтказилди. Конституцияга оид тест саволлари натижасига кўра энг билимли ўқувчи аниқланди. Викторина ғолиби “Ёш божхоначи” кўкрак нишони соҳиби бўлди.

 

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА