Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Конституция меники, сеники, бизники. Конституция ўзимизники!"
13:56 / 2023-03-22

Гулистон шаҳридаги "Тўра Сулаймон" номидаги ёзги амфитеатр майдонида "Конституция меники, сеники, бизники. Конституция ўзимизники!" шиори остида катта гала-концерт бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар янги конституциямизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишларига даъват этди.

[gallery-11085]

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Тоҳир Содиқов, Абдурашид Йўлдошев, "Саҳар" гуруҳи (ретро), Ҳамдам Собиров, Жасур Умиров ва Жалолиддин Аҳмадалиев каби элимиз суйган санъаткорлар, "Дизайн" жамоаси ҳамда вилоятнинг таниқли ижодкорлари ўзларининг энг сара куй-қўшиқлари ва рақслари билан сирдарёликларга олам-олам қувонч улашдилар.

Саънаткорлар мухлислари, меҳмонлар билан яқиндан суҳбат қуриб улар билан суратга тушишди. Бўлиб ўтган коцерт дастурлари вилоятнинг Наврўзи олам байрам тадбирларига уланиб кетди.

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев,(суратлар)ЎзА