“Конституция кўчаси”да Конституция тарғиботи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳрида “Конституция кўчаси” ташкил этилганди.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ушбу кўчада ёшлар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.


Тадбир давомида талаба- ёшлар иштирокида Конституцияга оид турли викториналар ўтказилди. Шунингдек, ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар уюштирилди.
Адлия бошқармаси томонидан тадбирда фаол иштирок этган ёшларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китоблари тарқатилди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.



Зариф Комилов, ЎзА мухбири