Конституция – келажак пойдевори
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни байрамини кенг нишонлаш мақсадида “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” деган ғоя асосида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси маҳалла шўъбаси ва вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан Касби туманидаги Мушкқоқи МФЙдаги “Обод маҳалла” марказида бўлиб ўтди. Тадбирда Мушкқоқи, Қамаши, Хўжаки, Нуробод маҳалласи фаоллари, нуронийлар ва фаол ёшлар иштирок этди.




Сўзга чиққанлар бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, ҳаётимиз, фаолиятимиздаги ўрни хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тумандаги 53 мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган куй- қўшиқлар, саҳна кўринишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Ўлмас Баротов,
ЎзА мухбири